Хурматли юртдошлар

Категория: Пресса, Новости
Хурматли юртдошлар

Хурматли юртдошлар!





Бизнинг ташкилотимиз Россияга кетиб алоқани йўқотган ва турли сабабларга кўра улар ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмаган қариндош ва яқинларингизни топишингизга кўмаклашиш имкониятига эга.

Албатта, бундай ҳолларда қариндош-яқинларингизни қидиришда сиз билан бирга ҳаракат қилиш мажбурияти юклатилган маҳаллий турар жойингиздаги ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиш мумкин. Бироқ бизга мурожаатингиз Сизга яқин инсонларнинг тақдирини ойдинлаштиришдек қўшимча имкониятларни беради, чунончи бизнинг ташкилотимиз Россиянинг деярли барча ҳудудларида ўз ваколатхоналари ва ўз бўлимларига эга. Шунингдек, илтимосингизни сайтимизда нашр қилиш билан, сизнинг қариндош ва яқинларингизни қидириш имконияти янада кенгайтирамиз.

Шу мақсадда қариндош ва яқинларингизни қидириб топишимизда аҳамиятли бўлган қуйидаги маълумотларни бизнинг манзилимизга юборишингизни сўраймиз:

1. Сиз томонингиздан изланаётган кишининг фамилия, исми, насаби, туғилган вақти ва жойи.
2. Унинг паспорт маълумотлари, яхшиси паспорт нусхаси (агар сизда бўлмаса, бу борада маълумотнома берувчи милиция (полиция)га мурожаат қилиш мумкин).
3. Россияга келгунига қадар қандай маълумот олган ва ким бўлиб ишлаган.
4. Унинг оилавий аҳволи.
5. Унинг Россияга кетган вақти ва жойи, қаерда доимий ёки вақтинча яшагани, айнан қаерга ва нима мақсадда жўнагани.
6. Россияга айнан ким билан кетгани (агар мумкин бўлса, ҳамроҳларининг фамилия, исм, насаби, ёши, қариндош ёки яқинингизга ким бўлиши).
7. Россияга келгач, етиб келгани ҳақида сизга хабар қилганми (аниқ қайси шаҳарга келгани, ўз иш жойи ва келгуси режалари ҳақида хабарлари. Сизда унинг жойлашган манзили, телефон рақами, Интернетда боғланиш учун электрон манзили борми...) ?
8. Унинг ўрнига дўстлари ёки танишлари унинг илтимосига кўра қўнғироқ қилишган ҳолатлар бўлганми. Сизга уларнинг манзил ёки телефон рақамлари борми?
9. Оиласи, қариндошларига мунтазам равишда пул юборганми, сўнгги марта қачон ва Россиянинг қайси шаҳридан пул юборган?
10. Қариндошингизни қидириш учун қандай чоралар кўрдингиз (милицияга мурожаат қилдингиз, унга қўнғироқ қилдингиз, у жавоб бермади, унинг дўстлари ёки танишлари билан телефон орқали боғландингиз, унга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига хат ёздингиз... ).
11. Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни билдиринг: фамилия, исм насабингиз, қидирилувчининг кими бўлишингиз, Сизнинг турар жой манзилингиз, уй ва қўл телефон рақамларингиз, ва яна яқинларингизнинг ҳам телефон рақамлари (сиз билан боғлана олмай қолиш имконияти юзага келмаслик учун ҳар эҳтимолга қарши) шунингдек, Интернет фойдаланувчиси бўлсангиз, электрон манзилингиз.


Биз биргаликда ҳаракат қилиб, балки ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра сиз билан алоқани йўқотган ва ўзи ҳақида дарак бера олмаётган қариндошингиз ва яқинларингизни излаб топишда Сизга ёрдам беришимизга ишонч билдирамиз.

Бизнинг манзил:

127473, Москва, Краснопролетарская ул. д. 16 строение 2

Тел.: +7(909) 909 32 62

Электрон манзил: mehribon.vkuu@mail.ru

Skype: org.kom.vku

http: www.vku-org.ru

Хурмат билан,

ООО ВКУУ Президенти Иброхим ХУДОЙБЕРДИЕВ
19-04-2012, 23:10 | 1933
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement