Эсдалик юбилей медаллари топширилди

Эсдалик юбилей медаллари топширилдиЭсдалик юбилей медаллари топширилди

“Жасорат, бурч, матонат” шиори остида ташкил этилаётган шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди.



Эсдалик юбилей медаллари топширилди


Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 26 мартдаги умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари иштирокида турли маънавий-маърифий тадбирлар, авлодлар учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

“Жасорат, бурч, матонат” шиори остида ташкил этилаётган шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ҳудудий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, маданият ва санъат намояндалари, талаба-ўқувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб турмуш шароитлари яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларининг жасорат ва матонати давлатимиз томонидан қадрланиб, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.

Президентимизнинг 2015 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида»ги ва шу йил 6 мартдаги “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонлари мамлакатимизда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига кўрсатилаётган доимий эътиборни янги босқичда давом эттиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мазкур ҳужжатлар ва "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, саломатлигини тиклаш, фахрийларимизга бирламчи тиббий-профилактика ёрдами кўрсатиш сифатини янада оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар кўлами кенгаймоқда.

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларига Президентимиз номидан «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медаллари тантанали топширилди.

– Давлатимиз томонидан биз, кексаларга кўрсатилаётган эъзоз-эҳтиромдан бошимиз кўкка етмоқда, – дейди Учтепа тумани Бешқайрағоч маҳалласида яшовчи 96 ёшли Комил ота Худойберганов. – Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шифокорлар, ёшлар хонадонимизга ташриф буюриб, ҳолимиздан доимо хабар олиб туради. Буларнинг барчаси учун Президентимизга мингдан-минг ташаккур.

Болалар ижодий жамоалари, таниқли санъаткорлар иштирокидаги Ватан, юрт, тинчлик, бахтли болалик, эзгулик тараннум этилган концерт дастури, фольклор ижодий жамоалари ва спортчи ёшларнинг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Баҳор Хидирова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
3-05-2015, 00:52 | 506
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement