БУУК МКнинг ахборот хабари.

БУУК МКнинг ахборот хабари.БУУК МКнинг ахборот хабари.

2015 йил 23 май куни БУУК МК ва худудий ваколатхоналар рахбарларининг навбатдаги Бутунроссия Селектор йигилиши булиб утди.





Селектор йигилиш бошида БУУК МК раис уринбосари Тажиддин Нурматов БУУК президенти, МК раиси Ибрагим Хидировични РФ президентининг 2015 йил 27 апрель кунги113-рп сонли карорига кура Россия Федерацияси Перезиденти кошидаги миллатлараро алокалар мониторинги ва муаммоли вазиятларни хал килиш комиссияси таркибига киритилганлиги билан барча БУУК вилоят ваколатхоналари рахбарлари номидан чин дилдан табриклади.

Ибрагим Хидировичга ушбу масъулиятли ишида омад тилаган холда, у рахбарлик килиб келаётган 4 йил ичида Бутунроссия узбеклар, узбекистонликлар Конгресси Россия жамоат ташкилотлари орасида уз урни ва мавкъеига эга булгани ва бундан кейин хам шараф билан ишни давом эттиришига ишонч билдирди.

Ибрагим Худайбердиев селектор йигилиши катнашчиларига билдирилган ишонч учун уз миннатдорчилигини билдирди ва миллатлараро алокалар мониторинги ва муаммоли вазиятларни хал килиш комиссияси аъзоси сифатида сидкидилдан хизмат килишга ваъда берди.

1.Кун тартибидаги биринчи масал БУУК МКнинг вилоят ваколатхоналари рахбарларининг ватандошларимизга мехнат мухожирларига мажбурий тиббий сугурталаш масаласида курсатилаётган амалий ёрдам юзасидан БУУКнинг Астрахань вилояти ваколатхонаси рахбари Анваржон Жалолов сузга чикди ва Астрахань вилояти мисолида уз тажрибаси билан уртоклашди. Шуни таъкидлаш жоизки, хар бир мехнат мухожири сугуртада курсатилган холатлар юз берса кулида албатта сугурта компанияси номи, шартнома раками, телефон ракамлари булиши шартлигини айтиб утди.

Сугурта компаниялари ичида уз ишига масъулият билан ёндошган " Русский стандарт" ва " Уралсиб" сугурта компаниялари ишлари мактовга лойиклиги, БУУК билан шартнома асосида ишлаётган, лекин номаълум сабабларга кура кейинги пайтда сугурта нархини асоссиз равишда 2 барорбар кутариб юборган " ВСК" сугурта компанияси ишидан норозилигини айтиб утди.

Ибрагим Алимов – БУУК Орёл вилояти ваколатхонаси рахбари сугурта ишида бир эмас, балки икки ёки учта сугурта компаниялари билан ишлаш таклифини киритди.

Мухаммади Алимурадов – БУУКнинг Тула вилояти ваколатхонаси рахбари, баъзи ФМХБлари томонидан тиббий сугурта полисларини кабул килмасликлари борасидаги саволларга жавобан ,бу холат уларнинг узбошимчаликлари, яъни у ёки бу сугурта компанияси ФМХБ ходимларига алокадорлиги туфайли уз сугурта компанияларида сугурта килдиришни йулга куйиш максадида килинаётган ишлар эканлигини айтиб утди.

Бу масала бевосита шу холат юз берган худудда куриб чикилиши кераклиги таъкидланди.

Йигилиш катнашчилари бир овоздан мехнат мухожирларининг тиббий сугурталаш тизимини йулга куйиш кераклигини ва бунинг учун ишчи гурухи тузилиб, камхарж булган тиббий сугурталар олишда ёрдам бериши кераклигини айтишди.

Ибрагим Худайбердиев ушбу ишчи гурух таркибига , Анвар Жалолов (Астрахань) - гурух рахбари, Мухаммади Алимурадов (Тула) ва Ибрагим Алимов (Орел) лар номзодини таклиф килди. Йигилиш катнашчилари ушбу таклифни бир овоздан маъкулладилар.

Шунингдек, юкорида айтилган сабабларга кура БУУК ва ВСК уртасида тузилган шартнома бир томондан бекор килиниши хам бир овоздан маъкулланди.

2. Кун тартибидаги иккинчи масала - БУУК вилоят ваколатхоналари рахбарлари ва ФМХ, ЖУФХ, СПФХ билан хамкорликда жазони уташ жойларида, хориж фукароларини ватанига кайтаришгача вактинча саклаш булимларида сакланаётган ватандошларимизга хукукий маслахатлар ва амалий ёрдам бериш борасидаги масалалар юзасидан БУУК хукукий департамент рахбари Абди Бекназаров сузга чикди ва БУУК вилоят ваколатхоналари рахбарлари зудлик билан уз худудларидаги юкорида курсатилган хизмат рахбарлари билан учрашиб ватандошларимиз хакида имконияти борича тулик маълумот олишлари ва бу маълумотларни БУУК хукукий департаментига юборишлари, ушбу маълумотларга кура ватандошларимизга ватани, оиласига кайтишида амалий ёрдам бериш зарурлигини айтди.

Шунингдек, ватандошларимизнинг хукукий ёрдам сураб килган мурожатларини кайд этиб бориш зарурлигини хам таъкидлади.

Хукукий ёрдам маркази телефон ракамлари хар бир вилоят рахбарларига юборилиши айтиб утилди.

Йигилиш юзасидан хулосалар:

1. Анваржон Жалолов – БУУК Астрахань вилояти ваколатхонаси рахбарининг ватандошларимизга мехнат мухожирларига мажбурий тиббий сугурталаш масаласида курсатилаётган амалий ёрдам юзасидан килган маърузаси- маълумот учун кабул килинсин.

2.Ватандошларимизнинг тиббий сугурталаш масалалари буйича куйидаги ишчи гурух тасдиклансин:

Анвар Жалолов (Астрахань) - гурух рахбари, Мухаммади Алимурадов (Тула) ва Ибрагим Алимов (Орел) вилояти рахбарлари.

3.БУУК ва ВСК уртасида тузилган шартнома шерикларнинг ишончни окламаганлиги сабабли бекор килинсин ва БУУК сайтидан чикарилсин.

4.БУУК вилоят ваколатхоналари рахбарлари ва ФМХ, ЖУФХ, СПФХ билан хамкорликда жазони уташ жойларида, хориж фукароларини ватанига кайтаришгача вактинча саклаш булимларида сакланаётган ватандошларимизга хукукий маслахатлар ва амалий ёрдам бериш борасидаги масалалар юзасидан БУУК хукукий департамент рахбари Абди Бекназаров маърузаси- маълумот ва ижро учун кабул килинсин.

БУУК МК Бутунроссия Селектор йигилишини БУУК президенти, МК раиси Ибрагим Худайбердиев олиб борди.
24-05-2015, 18:02 | 1157
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement