Россия телеканалида "Ўзбекистон. Каримовдан кейин" мавзусида теледебатлар бўлиб ўтди

Россия телеканалида "Ўзбекистон. Каримовдан кейин" мавзусида теледебатлар бўлиб ўтди

"Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафот этди. Буюк раҳбар ўлими ҳақидаги маълумот расман тасдиқланди. Каримов даври ўз ниҳоясига етди. Бу қандай давр бўлган эди? Ислом Каримов ўрнини ким эгаллайди? Россия нимага тайёр туриши керак?", - деган кириш сўзлар билан ўз дастурини бошлади журналист Алексей Художников.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 4 сентябр куни Россиянинг "Звезда" телеканалидаги "Особая статья" дастурида "Ўзбекистон. Ислом Каримовдан кейин" мавзусида теледебатлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Умумроссия ўзбеклар конгресси сайтида хабар қилинган.

Дастурда Россия Президенти ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар бўйича вакили, эксперт Ибрагим Худайбердиев, Россия Федерация Кенгаши аъзоси — Сергей Рибаков, "Ҳуқуқий давлат жамғармаси" президенти — Евгений Тарло, иқтисодчи, публицист — Михаил Хазин, журналист — Умид Бобоматовлар иштирок этган.

Кўрсатув давомида Ибрагим Худайбердиев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов фаолиятига юқори баҳо берди. "Қаттиққўллик билан олиб борилган ички сиёсат туфайли Ислом Каримов мамлакатда тинчлик ва фаровонликни сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва ишчилар тинч меҳнатини таъминлади", — дея таъкидлади у.

Россия телеканалида "Ўзбекистон. Каримовдан кейин" мавзусида теледебатлар бўлиб ўтди

"Радикал исломчиларнинг фаоллашуви ва Ғарб томонидан сохта-демократиянинг хиралик билан ёпиштирилиши давлат раҳбаридан ана шундай қаттиққўлликни талаб этди. Ўзбекистоннинг келажагига келсак, менимча, Ислом Каримов бошлаган сиёсат давом эттирилади, чунки у киши барпо этган ҳукумат чизиғи мамлакатни сиёсий "шок"дан сақлаб қолишга қодир", — дея таъкидлади Худайбердиев.

Теледебатлар давомида журналист Умид Бобоматов Ўзбекистон АҚШ билан яқин бўлиши кераклиги ҳақида сўз очди. Унинг фикрича, АҚШ ва НАТО ўз сармоялари билан мамлакатга гўёки ҳақиқий ёрдам кўрсата олади.

Теледебатларда иштирок этган Усмон Баратов эса АҚШ ва НАТОдан воз кечадиган бўлса, Ўзбекистонда "рангли инқилоб" юз бериши мумкинлигини айтиб ўтди.

Аммо, ҳар қандай "рангли инқилоб"га қарши туриш учун Ўзбекистонда куч ва воситалар етарли эканини у унутиб қўйди, чоғи дея изоҳ берилган нашрда.

Дастурнинг бошқа иштирокчилари АҚШ ва НАТОнинг Ироқ, Афғонистон, Ливия, Сурия ва дунёнинг бошқа минтақаларига аралашуви ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаганини эслатиб ўтишди. "АҚШ ва НАТОнинг пайдо бўлиши у суқилиб кирган давлат ва халқлар учун ҳамиша фожиали якун топган, улар томонидан тинмай бонг уриб келинадиган "американча демократия" эса хаосга, фуқаролик урушига олиб келиб, мамлакат иқтисодиётини издан чиқаради, аҳолини чет мамлакатларга миграция қилишга мажбур этади", — дея таъкидлашди улар.

Дастур иштирокчилари Ўзбекистоннинг келажаги қандай бўлишини Ўзбекистон халқининг ўзи ҳал этади, деган фикр билан кўрсатувни якунладилар.


Источник: http://sputniknews-uz.com/world/20160907/3666457.html
8-09-2016, 07:49 | 814
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement