16-сентябр куни Москвада Ислом Каримовни хотирлаш маросими ўтказилади

16-сентябр куни Москвада Ислом Каримовни хотирлаш маросими ўтказилади

Ҳавола олиш 54510 2016-йил 16-сентябр куни Умумроссия ўзбеклар, ўзбекистонликлар конгресси Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросимини ташкиллаштиради.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Умумроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирини ташкиллаштиради, деб хабар қилинган конгресс расмий сайтида.

Тадбир жорий йилнинг 16 сентябр куни Москва вақти билан 16:00да Москва шаҳри, "Алма-Атинская" метроси (вагоннинг олд томонидан чиқилади), Братеевская кўчаси 16 уй, 3 корпус манзилида ўтказилади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни, 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этди. Марҳум ўзи туғилиб ўсган шаҳар — Самарқандда, тарихий Шоҳи-Зинда қабристонида мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

Ўзбекистон раҳбарини сўнгги манзилга кузатиш учун Ўзбекистонга 17 мамлакат делегациялари етиб келдилар.

3 сентябр куни ўтказилган дафн маросимида Россия томондан Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация иштирок этди.

6 сентябр куни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилиш мақсадида Россия президенти Владимир Путин Самарқандга ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, буюк сиёсат арбоби — Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барча миннатдор юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.

© Sputnik/ Ильясов

Истчоник: http://sputniknews-uz.com/world/20160910/3688253.html

11-09-2016, 13:51 | 801
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement