Ўзбекистон президенти сайлови ўтказиш тартиби

Ўзбекистон президенти сайлови ўтказиш тартиби

Ўзбекистон конституцияси ҳамда Ўзбекистон Марказий сайлов қўмитаси қарорига биноан 4 декабр Ўзбекистон президенти сайлови куни деб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон янги президенти сайлови 4 декабрда бўлиб ўтади. Ўзбекистон Конституциясига кўра, президентликка номзод 35 ёшда катта, ўзбек тилда эркин гапира оладиган, сайловдан олдин Ўзбекистон ҳудудида камида 10 йил яшаб келган, Ўзбекистон фуқароси бўлиши керак. Бир номзод Ўзбекистон президенти лавозимига икки мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Президенти республика фуқаролари томонидан умумхалқ, тенг ҳуқуқли, тўғридан-тўғри ва яширин сайлов орқали беш йилга танланади. 1991 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон президенти сайлови ҳақида”ги қонунга кўра, президент сайловида 18 ёшдан катта бўлган барча фуқаролар қатнашиши мумкин. Сайловда фақат қонун томонидан лаёқатсиз деб топилган ва озодликдан маҳрум қилиниб, жазо ўташ махсус муассасаларига жойлаштирилган фуқаролар қатнашмайди. Сайлов ўтиш жараёнини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси таъминлайди. Вилоят, туманларда маҳаллий сайлов комиссиялари ташкил қилинади.

Ўзбекистонда президентликка номзодларни кўрсатиш 30 сентябрдан бошланади Президентликка номзод таклиф қилиш ҳуқуқи Республиканинг барча сиёсий партияларга берилади.Президент номзодини сайловга қўйиш учун сиёсий партия Ўзбекистон Адлия вазирлигида сайлов кампанияси бошланмасдан олти ой олдин рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

Номзодлар таклиф қилиш расман белгиланган сайлов кунидан 65 кун олдин бошланиб 45 кун қолганда якунланади. Ҳар бир сиёсий партиянинг олий бошқарув органи партия аъзоларидан ёки ҳеч қандай партияга аъзо бўлмаган фақат бир номзод таклиф қилиши мумкин. Партия раҳбарияти Марказий сайлов қўмитасига ўз номзодини қабул қилиш учун расмий мурожаатнома ёзиши керак. Партиялар таклиф қилган номзодларни Ўзбекистоннинг камида 1% сайловчилари қўллаб-қувватлаши керак. Номзодни қўллаб-қувватлаётган сайловчилар камида 8 маъмурий-территориал ҳудуд вакиллари бўлиши керак. Номзодларини рўйхатдан ўтказиш сайловдан 35 кун олдин якунланади. Олдин жиноий жавобгарликка тортилган, устидан жиноий иш қўзғатилган фуқаролар ҳамда диний ташкилот вакиллари ва диний арбоблари президентликка номзод бўла олмайди.

Овоз бериш куни сайлов участкалари соат 6 дан 20 гача ишлайди. Ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бировнинг ўрнига овоз бериш таъқиқланади. Ўзининг доимий яшаш жойига етиб бора олмайдиган сайловчилар вақтинча бўлган ҳудудда сайловга қатнашиши мумкин. Сайлов бюллетени яширин хонада тўлдирилади. Бюллетен тўлдириш вақти хонада сайловчидан бошқа киши бўлиши таъқиқланади. Сайловчи ўзи истаган киши фамилияси қаршисида “+” белгиси қўйиб бюллетенни сайлов қутисига ташлаши керак. Овозлар ҳар бир сайлов участкасида ҳар бир номзод учун алоҳида ҳисобланади. Кейин маълумотлар Марказий сайлов комиссиясига юборилади.

Ўзбекистон Президенти сайловлари 4 декабрда бўлиб ўтади Сайловда 50% дан кўп овоз олган номзод Ўзбекистон президенти этиб тайинланади. Рўйхатга олинган сайловчиларнинг 33% дан кўпи қатнашган ҳолларда сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Агар номзодлардан ҳеч ким 50% овоз тўплай олмаса президент сайлови қайта ўтказилади. Қайта сайловда қайси номзод кўп овоз тўпласа, ўша президент этиб тайинланади.

Турли сабабларга кўра президент сайловига фақат бир номзод қатнашиб у 50%дан кўп овоз олса, президент сайлови бўлиб ўтган ҳисобланади. Янги сайланган номзод сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин икки ой ичида президент лавозимига киришиши керак. Янги президент Олий Мажлис олдида қасамёд қилган заҳотидан бошлаб ўз лавозимини ўтай бошлайди.

© Sputnik/ РИА Новости

Источник: http://sputniknews-uz.com/politics/20160909/3685243.html
14-09-2016, 21:36 | 792
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement