МДХ хавфсизлик хизматлари рахбарлари учрашуви Бакуда бўлиб ўтади

МДХ хавфсизлик хизматлари рахбарлари учрашуви Бакуда бўлиб ўтади

© Sputnik/ Алексей Никольский

Бакуда Ҳамдўстлик мамлакатлари хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашуви 28 сентябрда, миграция хизматлари раҳбарлари учрашуви - 12 октябрда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. МДҲ мамлакатлари хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашуви 28 сентябрда Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтади, деб хабар қилди МДҲ ижроия котиби Сергей Лебедев.

“Йигирма саккизинчи сентябр куни Бакуда Ҳамдўстлик мамлакатлари хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашади”, — деди Лебедев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил қилинганининг 25 йиллиги мунособати билан ўтказилган очиқ минбар тадбирида.

Ушбу учрашувда қандай масалалар кўриб чиқилишига ижроия котиб аниқлик киритмади. Хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашувдан кейин, Бакуда 12 октябр куни МДҲ миграция хизматлари раҳбарлари тўпланишади.

17 октябрда эса, Ереванда Ҳамдўстлик мамлакатлари чегара хизматлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади. “Булар фақат юқори даражадаги учрашувлар, Минск, Москва ва бошқа пойтахтларда доимий равишда бўлиб ўтаётган ишчи гуруҳлар учрашувлари ҳақида мен ҳали хабар қилганим йўқ”, — деб қўшимча қилди Лебедев.

Источник: http://sputniknews-uz.com/world/20160908/3674809.html
15-09-2016, 22:25 | 726
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement