Итоги деятельности Федерации Кураш Узбекистана за 2018 год

Итоги деятельности Федерации Кураш Узбекистана за 2018 годИтоги деятельности Федерации Кураш Узбекистана за 2018 год

 

 

Итоги деятельности Федерации Кураш Узбекистана за 2018 год

 

 

Якунланган 2018 йилги спорт мавсуми миллий қадриятимиз бўлган кураш тарихида унутилмас воқеаларга бой бўлди. Ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Кураш федерацияси терма жамоалар базасини шакллантириш, болалар ва ўсмирлар ўртасида курашнинг оммавийлигини ошириш бўйича қатор ишларни амалга оширди. 

Хусусан, Фарғонада ўсмирлар ўртасидаги Республика биринчилиги, Бухорода кураш бўйича Республика чемпионати, Чирчиқда жамоавий Ўзбекистон кубоги, турли ёш тоифаларидаги турнирлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Шаҳрисабз, Урганч, Тошкент шаҳарларида халқаро мусобақалар ўтказилди. Терма жамоамиз март ойида Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида мутлақ биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрдаги ““Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Кураш Халқаро ассоциацияси таъсис этилган кун 6 сентябрь – “Кураш” миллий спорт тури куни сифатида белгиланди. 

Ҳар қандай спорт тури мусобақаларнинг кўплиги, унинг савияси юқорилиги эвазига ривожланади. Бу жиҳатдан кураш ватани бўлган Ўзбекистон дунёдаги бошқа мамлакатлар учун асосий база бўлиб хизмат қилди. 

Сабаби, 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинларининг расмий дастурига кураш киритилди ва бу қитъамиздаги барча мамлакатлар курашчиларининг иштиёқини янада оширди. Юртимизда бўлиб ўтган мусобақалар орқали хорижлик курашчилар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

 

 .

 

Пресс-служба ВКУУ

 

 

 


9-01-2019, 12:35 | 348
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement