Мамат Турдибеков одам савдоси ва калбаки паспорт учун судланди

Мамат Турдибеков одам савдоси ва калбаки паспорт учун судланди

Тошкентда фуқаро Мамат Турдибеков одамфурушлик қилгани, қалбаки паспорт тайёрлатгани учун 8,6 йилга озодликдан маҳрум этилди.




“Адолат кўзгуси” газетаси Мирзо Улуғбек тумани прокурори ёрдамчиси К.Аллаёровага таяниб билдиришича, Турдибеков бир неча ўзбекистонлик аёлларни мўмай даромадли иш топиб бериш ваъдаси билан Туркияга сотиб юборган, уларни фоҳишаликка мажбурлаган. Туркияга юборилаётган аёлларга жиноий гуруҳнинг бошқа шериклари ёрдамида Қирғизистон Республикасидан сохта паспорт олиб берилган. Маълум қилинишича, ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа фаол аъзоларига нисбатан жиноят иши алоҳида юритувда олиб борилмоқда.

http://www.12news.uz/uz/
2 Декабрь, 2012
4-12-2012, 00:01 | 2036
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement