Азиз юртдошлар! Хурматли хамкасблар !

Категория: Пресса » Новости
Азиз юртдошлар!   Хурматли хамкасблар !  Мана 2011 йил хам нихоялаб бормокда, бу йил биз учун мухим ва тарихда коларли йил булди, чунки Россияда яшаб келаётган ватандошларимизнинг фаол саъй-харакатлари билан «Всероссийский Конгресс узбеков, узбекистанцев» номли давлат даражасидаги ташкилот тузишга муваффак булдик. Куплаб Ватандошларимиз бундай улуг ва савобли ишни, яъни «ВКУУ» жамиятининг ташкил килинишини ижобий бахоладилар ва бу тузилган жамият Россия худудидаги барча узбекларни, Узбекистонлик ватандошларимизни хамда узбек бирлашмаларини жамиятимиз Низомида ёзилган максадларга эришишига кодир эканлигини курмокдалар.

 Биз Ватанимиз – Узбекистон эришаётган ютуклардан, ишонч билан ривожланган давлат сари олга кетаётган ва шу билан бирга уз тарихини, узбек миллий анъаналарини ва урф-одатларини унутмай, куп миллатлар билан дустлик ва инокликда яшаб келаётган давлатимиздан фахрланамиз,

 Узбеклар ва узбекистонлик ватандошларимиз иккинчи ватандай булиб колган Россияда, бу ерда истикомат килаётган бошка милатлар билан дустлик ва бирдамликда яшаб келмокдалар хамда бир-бирларининг тарихини, миллий кадриятларини, урф-одатлари ва маданиятини бойитмокдалар.

 «ВКУУ» жамияти Марказий Кенгаши барчаларингизни кириб келаётган Янги 2011 йил билан чин калбдан табриклаб, сизларга ва оилаларингизга муваффакиятлар тилаб колади!

 Хонадонингиздан тинчлик, осойишталик, мехр ва мухаббат аримасин, Яшаётган хар бир кунингиз хурсандчиликда утсин ва келажакка ишонч сизни кунглингизни тарк этмасин!

 Келаётган янги 2012 йил хаммамиз учун улкан муваффакиятлар йили булсин, хар биримиз уйлаган яхши максадларимизга эришайлик ва албатта бу максадлар оиламиз, жамиятимиз ва давлатимиз ривожи учун хизмат килсин!

Янги йилингиз билан азизлар!


«ВКУУ» Марказий Кенгаши раиси :
Солижон Шарипов


Президент «ВКУУ»:
Ибрагим Худайбердиев
29-12-2011, 14:14 | 1838
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement