ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!

ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!


ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!
дейишди «ВОСТОЧНЫЙ BAZAR»
III-Халқаро фестивали иштирокчилари




Халқаро мулоқот майдони

Азалдан Шарқ ўзининг бой маданий мероси, уста-ҳунармандлари, донишманд алломаларию бетакрор санъати билан дунё аҳлини ўзига ром этиб келган. Неча минг йиллик тарихга эга бу жозибадор юрт бугунги кунга келиб ҳам ўз тароватини намойиш этиш билан бирга кундан-кунга янгиланиб, яшариб, янада фусункор бўлиб бормоқда. Аждодларидан яратувчилик ва ижодкорлик хислатларини ўзига мерос қилиб олган замонавий шарқликлар миллий қадриятлари, анъана ва урф-одатлари, бебаҳо маънавиятини тўлалигича сақлаб, янгича руҳ билан дунёга кўз-кўз этмоқдалар.
27-29 апрель кунлари Москва шаҳрида ўтказилган «ВОСТОЧНЫЙ BAZAR» III-Халқаро фестивали москваликлар ва пойтахт меҳмонларини кўҳна Шарқнинг замонавий кўринишларидан баҳраманд этди.

ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!– Шарқда бозор – инсонлар келиб “ўзини кўрсатадиган ва ўзгаларни кузатадиган”жой, ўзаро мулоқот маркази ҳисобланади. Биз фақатгина маҳсулотларни кўрсатиш, сотиш ёки турли чолғу асбоблари билан таништириш, миллий таомлар билан меҳмон қилишнигина эмас, халқаро мулоқот майдонини яратишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз, - дейди «ВОСТОЧНЫЙ BAZAR» халқаро фестивалининг ташкилотчиси Лола Сайфи. – Бу тадбирнинг аҳамиятга молик жиҳати ҳам шунда, деб ўйлайман. Биз вужудимизнинг қай бир қисми ёки қандайдир қизиқишларимиз билан Шарққа мурожаат қиламиз.

Ҳаммамиз суши еймиз, паловни хуш кўрамиз, йога билан шуғулланамиз, Ҳиндистон, Таиланд, Туркия ва бошқа шарқий мамлакатларга саёҳат қиламиз – буларнинг барчаси эса Шарқ маданиятидир. Аммо бу маданиятда биз билганларимиздан ташқари янада қизиқарли нарсалар жуда кўп . «Восточный базар» Шарқ қанчалар гўзал ва ранг-баранглигини кўрсатиш учун ҳам яратилди.

Қадимий ва замонавий Ўзбекистон

Турли мамлакатларнинг 1000 дан зиёд вакиллари иштирок этган мазкур кўргазмада ўзбекистонликларнинг ўрни ўзгача бўлди, десак асло муболаға бўлмайди. Кўргазмада Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Шаҳрисабз, Фарғона водийсидан ташриф буюрган уста-хунармандлар ўз ижод намуналарини томошабинлар эътиборига ҳавола этишди.

ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!

Кўргазманинг энг гавжум жойларидан бири Ўзимизнинг чинни ва сопол идишлар

Ўзбекона миллий либослар, ёғоч-ўймакорлик буюмлари, шоҳи-ипаклар миниатура асарлари, эсталик-совға буюмлари, пичоғу ханжарлар, каштачилик, касаначилик, терига ишланган суратлар йиғилганларда катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотди.
ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!
Миллий либосларимизга россияликларнинг ҳам қизиқиши катта, - дейди шаҳрисабзлик ҳунарманд Элдор Ахмедов. – Онам шогирдлари билан тиккан нақшинкор дўппию либослар, сўзана-палаклар, ёстиқ жилдлари, пойафзаллар билан турли кўргазмаларда иштирок этиб келаман.
- Қаерда бўлмайлик, хорижликлар ижод намуналаримизга алоҳида эътибор, ҳайрат ва завқ билан қарашади. Ҳатто қандай тикилишигача қизиқиб сўрашади.

ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!
Дарҳақиқат, бир-бирига ўхшамаган, рангдор ва сержило каштачилик намуналарини кузатар экансиз, бу бетакрор асарлар қўл меҳнати билан яратилганлигидан ҳайратланмай иложингиз йўқ. Қадимий буюмлар орасида замонавий услубда яратилган ижодий асарлар бугунги кунда ҳам қадим ва навқирон Ўзбекистон дунё аҳлига кўрсатса арзигулик бой маънавиятга эгалигини исботлаб турибди.

Самарқандлик рассомлар ижоди: терига ишланган расмлар.

Кўргазмани айланиб юрарканмиз, ноёб санъат намунаси – терига ишланган суратлар эътиборимизни ўзига тортди. Ёғоч қолипларга тортиб тикилган териларда юртимиз манзаралари самарқандлик рассомлар томонидан маҳорат билан тасвирланган. Ранглар тиниқлиги, бўёқлар уйғунлиги, ёрқин тасвирлар ижодкорларнинг ноёб истеъдодини намоён этиб турибди.
ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!
Шунингдек, уста Фазлиддин Эгамбердиев, Анвар Маликовлар томонидан кўргазмага қўйилган ёғоч-ўймакорлик буюмлари, шаҳрихонлик уста Иброхим Рахимов томонидан ясалган пичоғу ханжарлар, кулолларимизнинг чинни ва сопол буюмлари, водийнинг шоҳи-ипак матолари ҳам диққатга сазовор. Уларнинг ҳар бири ҳақида соатлаб гапириш, таърифлаш мумкин. Шукрки, ўзбек диёри ана шундай мақтову таърифларга арзигулик бой тарихий-маданий меросга эга

Шаҳрихонлик уста Иброхим Рахимов ясаган ханжару пичоқлар


«ВОСТОЧНЫЙ BAZAR» III-Халқаро фестивали кўргазмаси нафақат Шарқ маданияти билан танишиш, балки дунёнинг турли давлатлари вакиллари билан фикр ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Фестивалнинг ҳар бир иштирокчиси ўз касбининг усталари, ўз маҳоратини кўҳна ва серқирра Шарқнинг ихлосмандлари бўлган нозик дидли томошабинларга тақдим этаётган мутахассислардир. Улар томонидан ўзбекистонлик уста-ҳунармандларнинг меҳнатига берилган юксак баҳо барчамизнинг қалбимизни фахру ғурурга тўлдирди.
Карнайсиз байрам байрамми?!
Дарҳақиқат, ўзбекларнинг тўйини карнайсиз тасаввур қилиб бўларканми?! Кўргазманинг энг ёрқин ва эътиборга молик жиҳати андижонлик дорбозларнинг чиқиши бўлди. Ховлига ўрнатилган 15 метрли дор кўргазмага ташриф буюрувчиларни ажаблантирган бўлса, барчани томошага чорлаган карнай-сурнай садолари уларнинг ҳайратига ҳайрат қўшди.
- Ўзбекларнинг тўю тантанаси, байрамлари ана шундай бошланади, - дея изоҳ берди йиғилганларга дорбоз Дилмурод Раҳмонов.
Карнай-сурнай, қўшноғоранинг шўх садолари йиғилганларга байрамона кайфият, завқу шавқ бағишлади. Томошабинлар дорбозу полвонларнинг чиқишини зўр қизиқиш билан томоша қилдилар. Айниқса, 3 ёшли Сайфулла Комиловнинг баланд дор устига чиқиб, кучли шамол эсиб турганига қарамай, дадил қадам ташлаши барчани бирдек ҳаяжонлантирди.

ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!
ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!

“Чинакам эркак шундай тарбияланади”

Ёш устоз ва шогирдлар





3 ёшли ёш дорбоз Сайфулла Комилов


- Менга баъзан “нима учун ёш болани дор устига чиқишга мажбур қилаяпсизлар?” деган савол билан мурожаат қилишаяпти, - дейди гуруҳ сардори. – Дорбозлар авлодимиз, ўзим 40 йил дор устида ўйнаганман. Болани ҳам ёшлигидан ўргатиш керак. Ҳозир Сайфулло қўрқув нималигини билмайди. Чинакам эркак шундай тарбияланади.
ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!
Оғир тошларни тишида кўтарган полвон Дилмурод Раҳмоновнинг томошабинларнинг “ўтакасини ёраёзди”. Унинг устидан “Нексия” машинаси ўтаётганда майдонга ҳаяжонли сукунат чўкди... Кейин эса кетма-кет “Браво!” деган ҳайқириқлар янгради!


Полвон Дилмурод Раҳмонов


ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!Ўзбеклар ўзининг меҳмондўстлиги билан дунёга машҳур. Андижонлик дорбозлар сулоласи шу фазилатни яна бир карра намойиш этдилар. Катта қозонларда дамланган ошлар ва қўрда пиширилган кабобнинг ҳиди бутун Москвани тутиб кетди

Ҳиди иштаҳани “қитиқлади”








Ҳали ош тайёр бўлмай туриб қозон атрофида одамлар йиғилиб ош сузилишини сабрсизлик билан кута бошлашди.
ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!



ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!







Фарғонача ошга марҳамат!

Ўзбек рақс санъати ўз жозибаси билан дунёга машҳур. Моҳидил Атаева бошчилигидаги “Гулдаста” рақс гуруҳи саҳнага чиққанида томошабинлар улар билан бирга рақсга тушди. Фарғона, Бухоро, Хоразм, Бойсунча рақслар ҳаммани ўзига мафтун этди.

Раққоса Моҳидил Атаева ҳаммани рақсга туширди








ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!
ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!



Дорбозлар ҳаммани ҳайратга солди


Рус қизининг бухороча рақси


ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!ОФАРИН, ЎЗБЕКЛАР!












Томошабинларнинг “юрагини ёрган” кўриниш








Масҳарабоз Ислом Комилов

Мазкур фестивалда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Туркия, Миср, Эфиопия, Марокко, Шри-Ланка ва бошқа кўплаб мамлакат вакиллари қатнашди. Кўргазмага энг ёрқин кўринишларни тақдим этган юртдошларимиз билан ҳақли равишда фахрлансак, арзийди.

Соҳиба ҲАЙИТБОЕВА.
“Всероссийский Конгресс узбеков, узбекистанцев”
Матбуот хизмати.


Маълумот учун: Лола Сайфи – Тошкентда туғилган. М.Уйғур номидаги Тошкент Давлат Санъат институтида таҳсил олган. 1995 йилда «Мастер Класс» (Санкт-Петербург, Россия) халқаро фестивалда, ундан кейин Ўзбекистон, Германия, АҚШ ва Россиядаги бир қатор кўргазмаларда иштирок этди. 2001 йилда «Эскизы от Кутюр» Альтернатив Мода Фестивалида Гран-при соҳибаси бўлди. Шу вақтда Лола Сайфи, Дина Малкова ва Юрий Пак ҳамкорлигида «Человеческая О!дежда» галереясини очди.
«Человеческая О!дежда» галереясининг арт-директори Лола Сайфи йилда икки бора ўтказиладиган «ВОСТОЧНЫЙ BAZAR» халқаро фестивалининг ташкилотчиси ҳамдир.
ЁШ ДОРБОЗ (Видио) http://www.youtube.com/watch?v=81-T04VOTVY&feature=related
1-05-2012, 01:20 | 3905
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement