БУУК МК нинг ахбороти

БУУК МК нинг ахборотиБУУК МК нинг ахбороти

2015 йил 10 январь куни БУУК МК ва худудий рахбарларининг анъанавий селектор йигилиши булиб утди.




Кун тартибидаги масалалар:

1. БУУК жамоасининг янги 2015 йил учун белгиланган асосий максад ва вазифалари.
Маърузачи: И.Х. Худайбердиев - БУУК президенти,БУУК МК раиси.
БУУКнинг худудий ваколатхоналари рахбарлари.
2.РФ президенти В.В.Путиннинг 07.05.2012 йилдаги 602- сонли Фармонининг бажарилишида БУУКнинг маданий- маърифий тадбирлари ва КИКМ мисолида худудий ваколатхоналар рахбарлари ва давлат тизими хамкорлигини ривожлантириш.
Маърузачи: Х.Х. Каримов - БУУК вице-президенти, БУУК нинг УШФО ва Камчатка улкаси ваколатхонаси рахбари,
3.РФга мехнат фаолияти юритиш учун келган ватандошларимизга патент олиш учун утказилаётган тест жараёнларини режалаштириш ва ташкиллашда БУУКларнинг иштироки.Иш тажрибаси мисолида.
Маърузачи: Х.Д. Койчиев -БУУКнинг УФО ва Нижневартовск худудий ваколатхонаси рахбари.
У.А. Эгамкулов - БУУКнинг Нижний Новгород вилояти ваколатхонаси рахбари.
М.Х.Алимурадов - БУУКнинг Тула вилояти ваколатхонаси рахбари.
4.Ташкилий масалалар.

1.Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан БУУК президенти, МК раиси И.Х.Худойбердиев сузга чикиб, барча БУУКнинг худудий ваколатхоналари рахбарларини Янги 2015 йил билан яна бир бор табриклаб, олиб бораётган ишларида омадлар тилади.2014 йил БУУК учун нихоятда унумли йил булгани, РФ нинг вилоятларида ваколатхоналар очилгани, Тула шахрида РФ тарихида илк бор " Кураш" узбек миллий спорт тури буйича турнир ташкил килингани,узбек миллий байрами " Навруз", буюк сиймолар таваллудига багишланган адабий- бадиий кечалар, турли вилоятлар ваколатхоналари томонидан БУУК фаолиятини намоён этувчи маданий- маърифий тадбирлар утказилгани, давлат миграцион сиёсатини бажаришда амалга оширилган бир катор ишлар йил давомида БУУК фаолиятини коникарли деб топилишига асос булишини айтиб утди. Шу билан бир каторда янги 2015 йил хам БУУК жамоаси олдида бир катор максад ва вазифаларни куйди

Жумладан, РФ президенти В.В.Путиннинг 07.05.2012 йилдаги 602- сонли Фармонининг бажарилишида БУУКнинг маданий- маърифий тадбирлари ва КИКМ мисолида худудий ваколатхоналар рахбарлари ва давлат тизими хамкорлигини ривожлантириш масаласи- асосий масалалардан бири эканлигини алохида таъкидлади.
БУУК МКнинг ва худудий ваколатхоналар рахбарларининг янги 2015- йил учун куйилган максад ва вазифалар укиб эшиттирилди ва бир овоздан макулланди.

2.Кун тартибидаги иккинчи масала , яъни РФ президенти В.В.Путиннинг 07.05.2012 йилдаги 602- сонли Фармонининг бажарилишида БУУКнинг маданий- маърифий тадбирлари ва КИКМ мисолида худудий ваколатхоналар рахбарлари ва давлат тизими хамкорлигини ривожлантириш юзасидан БУУК вице-президенти, БУУК нинг УШФО ва Камчатка улкаси ваколатхонаси рахбари Х.Х.Каримов сузга чикди. У уз сузида узи рахбарлик килаётган худудий ваколатхона томонидан олиб борилаётган ишлар хакида кискача маълумот берди ва уз сузларини куйидаги шеърий мисралар билан тамомлади:
123456789123456 Одамлар бор.
Одамлар бор, тили бошқа, дили бошқадир,
Одамлар бор, қабрида хам топади қадр.
Одамлар бор росту- ёлғон фарқин билмайди,
Одамлар бор яхши- ёмон нархин билмайди.
Одамлар бор, дўстми, душман била олмайсан,
Одамлар бор, битта нуқсон топа олмайсан.
Одамлар бор, кўролмайди бойу- савлатинг,
Одамлар бор, атрофингда борлиги бахтинг.
Одамлар бор, ғийбат қилмай куни ўтмайди,
Одамлар бор яхшиликнинг қўлин тутмайди.
Одамлар бор, оёқдамас тил билан юрар,
Одамлар бор, ота- онанг каби қайғурар.
Одамлар бор, бахт бойликда, пулда деб ўйлар,
Одамлар бор, бутун умр мехнатда қайнар.

3.Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан ,БУУКнинг УФО ва Нижневартовск худудий ваколатхонаси рахбари -Х.Д.Койчиев , Нижний Новгород вилояти ваколатхонаси рахбари- У.А.Эгамкулов, Тула вилояти ваколатхонаси рахбари- М.Х.Алимуродовлар сузга чикишди ва РФга мехнат фаолияти юритиш учун келган ватандошларимизга патент олиш учун утказилаётган тест жараёнларини режалаштириш ва ташкиллашда БУУКларнинг иштироки хакида уз иш тажрибаси мисолида тухталиб утишди. Жумладан Нижний Новгород вилоятида утказилган тест синовларида РХДБ вакиллари иштирок этишгани, тест синовидан 25 нафар ватандошларимиз утганликлари , тест синовларига тайёрланиш жараёнида БУУК нинг вилоят ваколатхонаси аъзолари томонидан олиб борилган тестлар билан ишлаш коидалари юзасидан тушунтириш ишлари яхши натижа бергани, тест натижалари 15 январь кунига аник булиши яна бир бор ватандошларимизга яратилаётган кулайликларнинг яккол исботидир.Ушбу масала юзасидан талаб ва таклифлар тингланди ва маълумот учун кабул килинди.

4.Ташкилий масалалар.

Кун тартибидаги бу масала юзасидан БУУК президенти,БУУК МК раиси- И.Х.Худойбердиев сузга чикди ва БУУК хаётида фаол иштирок этаётган , жамоа орасида уз урни ва обрусига эга булган, аклли, жонкуяр, Кулдошев Ш. номзоди БУУК президенти ёрдамчиси вазифасига таклиф килди.Таклиф вилоят ваколатхоналари рахбарлари томонидан бир овоздан маъкулланди.

Кун тартибидаги курилган масалаларга кушимча сифатида А.Нарбаев- ВКУУ нинг УФО ваколатхонаси рахбари,Х.Умаров -ВКУУнинг Томск вилояти ваколатхонаси рахбарилари мехнат мухожирлари учун мажбурий деб топилаётган тиббий кафолатлар масаласида Я.Мухтаровга мурожаат килдилар.Я.Мухтаров кейинги селектор йигилишига ушбу масалалар юзасидан батафсил маълумот тайёрлашини айтди.


Йигилиш якунига кура хулосалар:

1. И.Х.Худайбердиев – БУУК президенти, МК раисининг ва вилоят ваколатхоналари рахбарларининг 2015- йил учун белгиланган максад ва вазифалар тасдиклансин.

2. РФ президенти В.В.Путиннинг 07.05.2012 йилдаги 602- сонли Фармонининг бажарилишида БУУКнинг маданий- маърифий тадбирлари ва КИКМ мисолида худудий ваколатхоналар рахбарлари ва давлат тизими хамкорлигини ривожлантириш юзасидан БУУК вице-президенти, БУУК нинг УШФО ва Камчатка улкаси ваколатхонаси рахбари Х.Х.Каримов маърузаси маълумот учун кабул килинсин.

3.БУУКнинг УФО ва Нижневартовск худудий ваколатхонаси рахбари -Х.Д.Койчиев , Нижний Новгород вилояти ваколатхонаси рахбари- У.А.Эгамкулов, Тула вилояти ваколатхонаси рахбари- М.Х.Алимуродовларнинг РФга мехнат фаолияти юритиш учун келган ватандошларимизга патент олиш учун утказилаётган тест жараёнларини режалаштириш ва ташкиллашда БУУКларнинг иштироки хакида уз иш тажрибаси мисолидаги маърузалари маълумот учун кабул килинсин .


4. Кулдошев Ш.- БУУК Президенти ёрдамчиси вазифасига тасдиклансин.



Бутунроссия узбеклар, узбекистонликлар Конгресси Селектор Йигилишини БУУК президенти,МК раиси И.Х. Худайбердиев
олиб борди.

10-01-2015, 18:37 | 997
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement