БУЮК ГАЛАБА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Категория: Пресса » Новости
БУЮК ГАЛАБА БАЙРАМ ТАБРИГИБУЮК ГАЛАБА БАЙРАМ ТАБРИГИ


БУЮК ҒАЛАБА БАЙРАМ ТАБРИГИ





Хурматли уруш ва меҳнат қаҳрамонлари, қадрли юртдошлар!
Мамлакатимиз ва бутун инсоният 9 май куни муҳим сана – Буюк Ғалаба кунини нишонлайди. Бу унутилмас кун тарихга умумхалқ тантанаси, Совет халқининг Германия фашистлари устидан қозонилган ғалабаси, Улуғ Ватан урушининг якун топганидан огоҳ берган артиллерия тўплари гумбурлари каби ёрқин кўринишлар билан кириб келди. Бу ёруғ қайғу ва қувончли тантана байрамидир.


Буюк Ғалаба Куни ўша машъум йилларда инсонлар қандай оғир кунларни бошидан кечирганини ҳамиша эслатиб туради. Биз ушбу кунда Ватан ҳимояси учун жангларда ўлимга тик келганларни, ўзининг фидокорона меҳнати билан Ғалабанинг яқинлашишига ҳисса қўшганларни, мамлакат шонини кўтарган инсонларни алоҳида хурмат ва чексиз фахр билан эслаймиз. Бу бизнинг умумий Хотира кунимиз. Бу Буюк Қаҳрамонлик Куни. Бу кун ҳар биримизнинг шууримизда.
Бу қутлуғ кунда аввало фронт қатнашчилари, меҳнат қаҳрамонлари, собиқ фашист лагерлари асирлари, кимки, оғир йиллар машаққатини ўз елкасига ортган бўлса, барча-барчаларига қизғин табрикларимни ва миннатдорчилигимни йўллаймиз.
Барчангиз – Ғолиблар авлодисиз. Сизнинг она-юрт учун фидокорона хизматингиз биз, Буюк Ғалабанинг меросхўрлари учун қатъийлик, фидокорлик, қаҳрамонликнинг ёрқин ибрат намунасидир.
Ушбу умумхалқ байрамида қадрли уруш ва меҳнат қаҳрамонларига ва диёримизнинг барча ҳимоячиларига соғлик, бахт, яқинларингизнинг меҳри ва эътиборини, эртанги кунга ишончни тилаймиз.
Оилангизга эзгулик ва муваффақият ёр бўлсин!
Биз бахтли ва осуда ҳаётимиз учун жанг қилган аждодларимизни ҳамиша эслаймиз ва улар олдида абадий қарздормиз. Улар ҳамиша ёдимизда!
Буюк Ғалаба Куни билан!


ПРЕЗИДЕНТ, ООО ВКУУ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ
Ибрагим ХУДАЙБЕРДИЕВ
7-05-2012, 13:54 | 3353
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement