ВКУУ – “ВОСТОЧНАЯ СКАЗКА” КЎРГАЗМАСИДА

ВКУУ –  “ВОСТОЧНАЯ СКАЗКА”  КЎРГАЗМАСИДА

ВКУУ – “ВОСТОЧНАЯ СКАЗКА” КЎРГАЗМАСИДА





ВКУУ –  “ВОСТОЧНАЯ СКАЗКА”  КЎРГАЗМАСИДА 23 майдан бошлаб, ВВЦ нинг “Москва” павильонида “Восточная сказка” маданий-кўнгилочар кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлайди. 5 кун давом этадиган мазкур тадбирда шарқ мамлакатлари вакиллари қаторида бизнинг ташкилотимиз ҳам фаол иштирок этади.

Кўргазма меҳмонлари 23 май куни соат 11 дан бошлаб 70-павильонда ўз маданият ва санъат намуналари билан ташриф буюрган қадим ва навқирон Шарқнинг ранг-баранг намойишлари билан танишиш имконига эга бўладилар.
Ўзбекистонлик хунармандлар ижоди, юртимизнинг бой маданий меросидан озроқ бўлса-да ҳикоя қилувчи турли асарларимиз намунаси билан павильоннинг 4 “А” бўлимида танишишингиз мумкин.

27 май куни соат 17 да эса Моҳидил Хабибовна раҳбарлигидаги “Ракс” – ўзбек рақс студиясининг шоу-концерт дастури намойиш этилади.
- “Концерт дастуримиздан нафақат ўзбек, балки Шарқ халқларининг бир-биридан гўзал ва жозибали рақслари ўрин олган, - дейди Моҳидил Хабибовна. – Бундан ташқари, турк, тожик, араб тилларидаги куй-қўшиқларимиз билан ҳам томошабинларга завқ улашиш ниятидамиз”.

Кўргазма дастури ранг-баранг бўлиб, 23-27 май кунлари шарқ маданияти ва санъати ихлосмандлари учун ғоятда қизиқарли бўлиши шубҳасиз.
“Минг бора эшитгандан, бир бора кўрган афзал”, дейишади. Ўзбекистоннинг қайноқ меҳри ва тафтини қалбларимизда ҳис этмоқ учун барчангизни “Восточная сказка” кўргазма-ярмаркасига таклиф этиб, сизларни ўз даврамизга чорлаймиз.

Соҳиба ҲАЙИТБОЕВА,
ВКУУ матбуот хизмати.


24-05-2012, 11:34 | 1580
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement