МДХ хукуматлари рахбарлари Ўзбекистоннинг эркин савдо худудига кириш карорини кўллаб-кувватлади

МДХ хукуматлари рахбарлари Ўзбекистоннинг эркин савдо худудига кириш карорини кўллаб-кувватлади

Ўзбекистоннинг МДҲ доирасида эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимга қўшилиши масаласи 30 май куни Ашхободдаги МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг мажлисида муҳокама этилди.


Бу ҳақда Украина бош вазири Николай Азаров Туркманистонда ўтказилган брифингда маълум қилди.
"Мажлисда ушбу таклифни қўллаб-қувватлашга қарор қилинди", - дея хабар беради Украина ҳукуматининг раҳбари.

Бош вазир бу жуда муҳим қарор эканини, чунки Ўзбекистон бу – “30 миллионли бозор” эканлигини қайд этди, дея хабар берадиUzdaily.

Маълумотнома. МДҲ эркин савдо ҳудуди (ЭСҲ) — 2011 йили эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномани имзолаган МДҲ давлатларининг битимидир. Эркин савдо тўғрисидаги битим унга қўшилган мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини соддалаштиришни, ҳамдўстлик ҳудудида эркин савдо режимини тартибга солувчи кўп томонлама ва 100 га яқин икки томонлама ҳужжатларнинг ўрнини босишни кўзда тутади. ЭСҲ тўғрисидаги битимни Россия, украина, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Молдова ва Қирғизистон имзолаган.

30 май, 2012
OLAM.uz
31-05-2012, 22:12 | 3026
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement