Бухоро вилоятида 67 та тўй ва 113 та суннат-тўй ўтказилди

Бухоро вилоятида 67 та тўй ва 113 та суннат-тўй ўтказилди
19-20 июнь кунлари Бухоро “1000 та тўй ва 1000 та суннат-тўй” йирик хайрия лойиҳасининг вилоят босқичини қабул қилди.
Лойиҳа Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамоатчилик жамғармаси ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2012 йилнинг сентябрига қадар бутун республика бўйлаб амалга оширилади.

Айни пайтгача Навоий, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари ва қорақалпоғистон Республикасида 477 та тўй ва 594 та “суннат-тўй” ўтказилди.

Бухоро вилоятида 67 та тўй ва 113 та суннат-тўй ўтказилди, дея қайд этади Фонд Форум матбуот хизмати.

Бухоро вилоятида 67 та тўй ва 113 та суннат-тўй ўтказилдиБухоро вилоятида 67 та тўй ва 113 та суннат-тўй ўтказилди

Когон туманида 12 та ёш жуфтни никоҳдан ўтказиш маросими ва 28 та суннат-тўйини нишонлаш ушбу тантанага ташриф буюрган кўп сонли меҳмонларни қутлаш ва лойиҳа муаллифи Гулнора каримова номидан табрикни ўқиб эшиттириш билан бошланди. Ёш келин-куёвларга телевизорлар ва Фонд Форум рамзи туширилган девор соатлари совға қилинди.

Суннат тўйи ўтказилаётган ва чопон кийиб олган болалар эса совға сифатида ҳомийлар ва ташкилотчиларнинг велосипедлари, ўйинчоқлари ва спорт либосларини олишди.

Бухоро вилоятида 67 та тўй ва 113 та суннат-тўй ўтказилдиБухоро вилоятида 67 та тўй ва 113 та суннат-тўй ўтказилди

Тошкентдан Бухородаги хайрия тўйларига санъаткорлар Зулайҳо Бойхонова, Абдуҳошим Исмоилов, “Сато” гуруҳи, Дилсўз, Фарҳод ва Ширин ташриф буюрди. Шунингдек, 55 та тўй ва 85 та суннат-тўй Бухоро вилоятининг бошқа туманларида ҳам ўтказилди.

Бухородан кейин лойиҳа Самарқанд вилоятига (22-23 июнь), Жиззах вилоятига (25-26 июнь), Сирдарё вилоятига (28-29 июнь) йўл олади. Кейин эса Тошкент, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Фотосуратлар: Фонд Форум матбуот хизмати.

20 июнь, 2012 OLAM.uz


23-06-2012, 00:08 | 2158
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement