Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди
17 август куни Тошкент вилоятида “Келажак овози-2012” медиа-лагерининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Маросим доирасида Фонд Форумнинг энг йирик лойиҳалари якунларига бағишланган анъанавий матбуот анжумани ҳам ўтказилди.



Маҳаллий ва хорижий журналистларнинг саволларига Фонд Форум Васийлик кенгашининг раиси Гулнора Каримова, лойиҳалар иштирокчилари, жамоат арбоблари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари жавоб берди.

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


“1000 та тўй ва 1000 та суннат-тўй” лойиҳаси матбуот анжуманининг муҳим мавзуларидан бирига айланди. Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг 10 та вилоятида 682 та тўй ва 847 та суннат-тўй ўтказилгани қайд этилди. Лойиҳа иштирокчилари бўлган Жиззах ва Сирдарёдан ёш оилалар ҳам матбуот анжуманида қатнашдилар.

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Анжуманда “Келажак овози” танловига ҳам тўхтаб ўтилди. Гулнора Каримованинг сўзларига кўра, “Камолот” ЁИҲ ва “Келажак овози” ЁТМ “Келажак овози” танловини ташкил этишда муваффақиятли ва унумли ҳамкорлик қилиб келмоқда. 8 йил давомида танловда 388 000 йигит-қиз қатнашди. Бугунги кунда “Келажак овози” кўплаб ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда, шу жумладан медиа-лагерни ўтказишда Британия Кенгаши, Конрад Аденауэр номидаги жамғарма, Япониянинг JICA агентлиги ва бошқа ташкилотлар кўмаклашди.

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Анжуманда журналистлар Гулнора Каримованинг ижодий фаолиятига, хусусан шу йилнинг июнь ойида чиққан дебют альбоми ва "Round Run" синглига тасвирга олинган клипга алоҳида эътибор қаратишди. Гулнора Каримова ушуб альбом қандай яратилгани, композициялар қандай ёзилгани, Бухорода клип қандай тасвирга олингани ва ўзинниг саҳна образи ҳақида гапириб берди. "Round Run" сингли ва альбом Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам ижобий баҳоланди. Баъзи бир салбий мулоҳазалар ҳам жамоатчиликнинг альбомга бўлган қизиқиши ва унинг рейтингидан далолат беради.

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


"Round Run" қўшиғининг қлипи Бухорода тарихий ёдгорликлар фонида тасвирга олинди. Уни яратишда маҳаллий ва хорижлик клипмейкерлар ҳамда таниқли паркур-атлет Даниэл Илабаки қатнашди. Жазирама иссиқда чўзилиб кетган тасвирга олиш ишларига қарамасдан клип муваффақиятли чиқди. Роликни тасвирга олиш учун бутун бир шаҳар ёпиб қўйилгани ҳақидаги миш-мишлар эса асоссиз бўлиб чиқди.

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Ёдгор Носиров, клипмейкер:


- Биз Бухорода деярли бир ҳафта бўлдик. Лекин йўллар ёпиб қўйилгани йўқ. Ҳар қандай режиссёр, оператор кадрга ортиқча нарса тушмаслиги кераклигини яхши тушунади. Бу исталган тасвирга олиш ишларида қилинади, яъни бегоналар тасвирга олиш майдончасига қўйилмайди, чунки бу кадрга халақит беради. Мен уч кун камералардан бири ёнида ишладим, бу пайтда шаҳарда сайёҳлар бемалол юриши мумкин эди, дўконлар ишлади, ҳаммаси очиқ эди. Аслида ҳаммаси шундай бўлди.

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Гульнара Каримова ижод ва дипломатик фаолиятни қандай қилиб бирга олиб бораётгани ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, ижод билан бўш вақтлар оралиғида шуғулланишга тўғри келади. Дипломатик карьера эса кўпроқ касбий қобилиятлари билан боғлиқ. Шунга қарамасдан ушбу қобилиятларни қандай қилиб биргаликда олиб бориш мумкин, деган саволга жавоб бериш қийин.

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


Матбуот анжумани Ўзбекистоннинг Олимпия чемпионлари Артур Таймазов, Сослан Тигиев, Ришод Собиров ва Аббос Атоевни қутлаш билан якунланди. Уларга Фонд Форум номидан келгусида янги спорт ютуқларини тилаб, плазмали телевизорлар совға қилинди.

Гулнора Каримова журналистларнинг саволларига жавоб берди ва миш-мишларга чек кўйди


20 август, 2012 OLAM.uz
21-08-2012, 23:46 | 2106
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement