Ўзбекистон шотокан карате-до бўйича Жахон кубогини кўлга киритди

Ўзбекистон шотокан карате-до бўйича Жахон кубогини кўлга киритди


Тошкентда шотокан карате-до бўйича ўтказилган II жаҳон кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.




Ўзбекистон шотокан карате-до бўйича Жахон кубогини кўлга киритди“Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилган II жаҳон кубоги мусобақасида болалар, ўсмирлар, ёшлар, хотин-қизлар, катталар ва фахрийлар ўртасида ката ва кумите бўйича мамлакатимиз спортчилари энг кўп – 33 та олтин, 36 та кумуш ва 44 та бронза медаль жамғарди.

Мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан болалар ўртасида Завқиддин Шоназаров, ўсмирлардан Нишон Ҳайдаров, Санжар Комилов, хотин-қизлардан Зулайҳо Бобоева, Ксения Каптенко, катталар баҳсида Анвар Рўзиев, Рустам Тошназаров, Адҳам Иброҳимов, Музаффар Қулижонов, фахрийлардан Хўжамқул Хўжақулов, Баҳодир Бобоев каби спортчиларнинг маҳорати мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси бош соврин – жаҳон кубоги билан тақдирланди. Иккинчи ўрин қозоғистонлик каратечиларга насиб этган бўлса, Эрон терма жамоаси учинчи поғонадан жой олди, дея хабар беради ЎзА.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, Республика шотокан карате-до ассоциацияси ва Жаҳон шотокан карате-до федерацияси (WSKF) ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан 800 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

OLAM.uz
09.10.2012

10-10-2012, 22:40 | 2224
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement