Тошкент ёшларида янги кизикиш – воркаут – пайдо бўлди

Тошкент ёшларида янги кизикиш – воркаут – пайдо бўлди
Кўпгина шаҳарлар ёшларида янги қизиқиш пайдо бўлди. Воркаут (workout) – бу Америка геттосидан чиққан ва Тошкентгача етиб келган жисмоний машқларнинг муайян бир тури

Ушбу янги хобби ҳақида кўпроқ билиб олиш учун биз воркаутни Ўзбекистонда оммалаштираётган одам билан боғландик. Пойтахтда истиқомат қилувчи Алишер Илёсов воркаут билан 2 йилдан буён шуғулланади, унга қадар шунчаки турникда машқлар қилган.

Маълум бўлишича, воркаут одам танаси билан машқлардан иборат бўлиб, унда куч ва чидамлиликни ривожлантиришга асосий урғу берилади. Воркаут импровизация ва бадиийлик билан ажралиб туради. Хусусан, воркаутчи стандарт машқларга ўзи ўйлаб топган элементларни киритиши ва уни санъатга айлантириши мумкин.

Тошкент ёшларида янги кизикиш – воркаут – пайдо бўлди


Алишернинг сўзларига кўра, воркаутчилар профессионал спортчилар эмас, улар – бўш вақтларини компьютер олдида эмас, балки спорт майдончаларида ўтказадиган ёшлардир.







Тошкент ёшларида янги кизикиш – воркаут – пайдо бўлди

Тошкентга воркаут 2010 йили кириб келган. Айнан шу даврга келиб интернет турниклар, бруслар ва бошқа спорт жиҳозларида ҳайратда қолдирадиган машқларни бажарувчи ёшлар ҳақидаги роликларга тўлиб кетганди.




Тошкент ёшларида янги кизикиш – воркаут – пайдо бўлди





Шундай роликлардан бирини кўрган Алишер дўсти билан бирга аста-секин воркаут билан шуғуллана бошлайди.

2011 йилдан эса Тошкентда воркаутчилар ҳамжамияти ҳам шаклланади. Ҳозир уларнинг сафида қизларни ҳам кўриш мумкин.


Воркаут асосида куч талаб қиладиган машқлар ётади, воркаутчи яхши жисмоний кучга ва турникда бажариладиган машқларнинг базавий тажрибасига эга бўлиши керак. Алишернинг сўзларига кўра, ўсмирларнинг YouTube порталидаги роликларни кўриб, уларни такрорлашга бўлган уринишлари қайғули оқибатларга олиб келган ҳолатлар ҳам бўлган.

Воркаутнинг фойдаси ҳақидаги саволга Алишер воркаутчи доимий тарзда спорт билан шуғулланишини, бу эса ўз-ўзидан кашандалик ва алкогол истеъмолига йўл қўймаслигини билдирди. “Воркаут орқали соғлом ҳаёт тарзини юритишга ўрганасан”, - дейди у.

Алишер Илёсов ва Азиз Нуруллаев воркаут нималигини намойиш этишмоқда:

Диққат! Машқларни мутахассис билан маслаҳатлашмасдан такрорлашга уринманг. Машқлар жароҳатга олиб келиши мумкин.


http://news.olam.uz/uz/sport/12369.html

OLAM.uz
10.10.2012
12-10-2012, 07:09 | 1493
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement